“Лазги” халқаро рақс фестивали иштирокчилари ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, “Uzbekistan Airways” АЖ фақатгина 2022-йил 26-апрель куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновни йўлга қўяди.
HY-051-051 ва HY-052 қатновлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга ошрилади (маҳаллий вақт):
Тошкентдан жўнаб кетиш 11:00
Урганчга етиб бориш 12:30
Урганчдан жўнаб кетиш 13:30
Тошкентга етиб бориш 14:50
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан www.uzairways.com, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.






