Россиянинг Украинага ҳужуми ва у билан боғлиқ ташвиқот уруши туфайли 26-феврал, шанба куни YouTube бир қанча Россия давлат оммавий ахборот воситалари, жумладан РТ учун видео платформанинг даромад олиш имкониятларини чеклаб қўйди.
“Украинадаги фавқулодда вазиятларни ҳисобга олган ҳолда... биз бир қатор каналлари, жумладан, яқинда санкциялар билан боғлиқ бўлган бир қанча рус каналларини монетизация қилишни тўхтатмоқдамиз”, — дейилади Alphabet тизимидаги YouTube баёнотида.






