Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди.
Маълум қилинишича, янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00 да Хўжанддан Қўқонга йўл олади.
Автобус қатнови кеч соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира - 100 минг сўм.
Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.






