Аввал хабар берганимидек, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Ҳозиргина бортида президент Шавкат Мирзиёев бўлган самолёт Мўйноқ аэропортига келиб қўнди, дея хабар бермоқда Сардорбек Раҳмонқулов.
Аҳамиятлиси шундаки, парвоз Тошкентдан Мўйноққа тўғридан-тўғри амалга оширилди.
Айни пайтда янги қурилган аэропортда давлат раҳбари мўйноқликлар билан учрашмоқда. "Жонларингга тегмасам, 3 кун шу ерда бўламан", - деди президент.
Мазкур ташрий билан боғлиқ янгиликлар тафсилотларини тўғридан-тўғри "darakchi.uz"да кузатиб боринг!






