Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.
Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди.
Институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.
"Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз", деди Президент.
Уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасини чуқур ўрганиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш топширилди.
Божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курсларини ташкил этиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди
Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.






