Сеул раҳбарияти Украина атрофидаги вазият дипломатия ва мулоқот орқали ҳал этилишига умид билдирди.
Жанубий Корея ҳукумати, шунингдек, Европага табиий газ етказиб беришни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Корея Республикаси ташқи ишлар вазири маълум қилди, дея хабар беради "РИА Новости".
"Украинага келсак, вазият нотўғри йўналишда ривожланмоқда. Европага табиий газ жўнатишни қўллаб-қувватлаш, уни етказиб беришга ёрдам бериш нуқтаи назаридан эса, агар бирон бир қийинчилик бўлса, биз бу масалани фаол кўриб чиқамиз. Умид қиламанки, Украинадаги вазият дипломатия ва мулоқот ёрдамида ҳал қилинади”, дейди Чон Ый Ён америка ва япониялик ҳамкасблари билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокара бўлиб ўтган.






