АсосийJamiyat

Коронавирус билан тўлиқ эмланганлар сони маълум қилинди

'Коронавирус билан тўлиқ эмланганлар сони маълум қилинди'ning rasmi

Коронавирусга қарши эмлаш бошланганидан то шу йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 42 183 286 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди

Шу вақт давомида тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан ошган эмланувчиларга нисбатан 68,8 фоизни ташкил қилиб, 14,7 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:

- 891 642 нафари 65 ёшдан ошганлар,

- 432 198 нафари тиббиёт ходимлари,

- 436 971 нафари мактаб ўқитувчилари,

- 168 464 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,

- 853 934 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир. 

Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар