АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 35-40 киши очиқ танлов орқали ишга жойлашмоқда — Агентлик

'Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 35-40 киши очиқ танлов орқали ишга жойлашмоқда — Агентлик'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов иштирокида  бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. 

Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали орқали 60 дан ортиқ вазирлик ва идоралари ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича 41 687 та танлов эълон қилиниб, ушбу вакант лавозимларга жами 512 359 нафар номзод томонидан ҳужжат топширилди.

 Танловларда 15 492 нафар номзод давлат фуқаролик хизмати лавозимларини  эгаллади. Танлов ғолибларининг 7 102 нафари, яъни 46 фоизи 30 ёшгача бўлган, шунингдек, 1 100 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинган.

Портал фаолияти йўлга қўйилгандан буён, ўрта ҳисобда 1 кунда 35-40 нафар давлат фуқаролик хизматчиси очиқ танлов орқали лавозимни эгалламоқда.

    Бошқа янгиликлар