АсосийJamiyat

"Мен ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман!" Русланбек Давлетов TikTok'нинг блокланишига муносабат билдирди

'"Мен ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман!" Русланбек Давлетов TikTok'нинг блокланишига муносабат билдирди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда "Адлия вазири жамоатчилик олдида ҳисобот беради” номли журналист ва блогерлар учун ҳисобот учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувда Адлия вазири Русланбек Давлетов TikTok'нинг блокланиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар бермоқда.

"Мен ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман. Тарихда ҳам ахборотни чеклаш кўп бўлган. Блоклаш нима дегани ўзи. Техник нуқтаи назарда бунинг имкони борми? Блокладик, дейлик, ҳамма VPNга ўтади-ку. Биласизми, ҳар куни қанча янги дастурлар чиқади. Биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашимиз керак.

“ТикТок”дан бошқа ёмон контент йўқми? Блоклаш техник жиҳатдан қийин масала. Ўйлайманки, бу ҳеч қандай самара бермайди",–деди Русланбек Давлетов.

    Бошқа янгиликлар