Наманганда мактаб ўқувчиси савдо дўконида ўғрилик содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 22 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 январь кунидан шу кунга қадар Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўконидан номаълум шахс, нархи 25.200.000 сўмлик озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган TIIB HPMB профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 28 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






