Фарғонада автомактаб ўқитувчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ЎЗА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бағдод туманидаги “Bogʼdod avto ustoz” масъулияти чекланган жамиятида ўқитувчи вазифасида ишлаб келган С.Саримсоқов ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш ваколати бўлмасада нафс йўлига кирди. Ф.Бадаловга «В,С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Риштон туман 2-ТРИБда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида «хизмат ҳақи» сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пулни олган вақтида ушланиб, 400 АҚШ доллари далилий ашё тариқасида олинган. Автомактаб ўқитувчиси содир этган жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.






