АсосийJamiyat

Камида 10 млн. дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари аҳолига бепул тарқатилади

'Камида 10 млн. дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари аҳолига бепул тарқатилади'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари бу борадаги навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, булар:

- баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;

- ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;

- “дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;

- кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;

- халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш.

Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.

    Бошқа янгиликлар