АсосийJamiyat

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

'Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди'ning rasmi

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

 Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

 Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй", "ЦЭНКИ".

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

 3 февраль:

  • Соат 11:00 да Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази

Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи.

95 202-33-55;

 4 февраль:

  •  Соат 11:00 да, Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

69 227-94-64, 69 227-97-27.

  • Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази.

Тел:. 76 222-45-22.

 

    Бошқа янгиликлар