Бугун – 2 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Вилоят Оқилова 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов оиласида дунёга келган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқимиз эътирофига сазовор бўлган.
Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановор 2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
Биз ҳам устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.






