Россия Федерациясининг иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилишини маълум қилди.
Шунингдек, номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланиши айтилади.
"Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади",-дейилади хабарда.
Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй", "ЦЭНКИ".
Қуйида танловлар вақти ва ҳудудлар билан танишинг:
2 февраль:
- Соат 10:00 да, Бухоро шаҳри,
Манзил: Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази.
Тел:. 65 226-56-99, 99 707-77-10.
- Соат 11:00 да, Фарғона ш., Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
73 244-40-01.
3 февраль:
- Соат 11:00 да Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи.
95 202-33-55;
4 февраль:
- Соат 11:00 да, Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.
69 227-94-64, 69 227-97-27.
- Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази.
Тел:. 76 222-45-22.






