АсосийJamiyat

2022 йилдан буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади

'2022 йилдан буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади'ning rasmi

Бугун деярли барча мураккаб операциялар Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда. Бу юртимизда ихтисослашган тиббиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самараси.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида бу соҳни келгусида янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Масалан:

  •  пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;
  •  бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморларда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

 Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлди.

Жорий йилда барча вилоятларда бундай операцияларни ўтказиш йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар