АсосийJinoyat

"Зоопарк"да 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган она иши юзасидан тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича...

'"Зоопарк"да 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган она иши юзасидан тергов олиб борилмоқда. Маълум бўлишича...'ning rasmi

Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар