АсосийDunyo

“The Guardian”: Туркияда яшовчи ўзбек ИШИД жангариларига сохта паспорт сотаётгани аниқланди

'“The Guardian”: Туркияда яшовчи ўзбек ИШИД жангариларига сохта паспорт сотаётгани аниқланди'ning rasmi

Расмий визалар ёпиштирилган сохта паспортлар ясовчи "тадбиркор" ИШИД экстремистик гуруҳига алоқадор шахсларга Суриядан Буюк Британия, ЕИ мамлакатлари, Канада ва АҚШга саёҳат қилиш имконини беради. Бу ҳақда  “The Guardian” нашри ўтказган суриштирувларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Туркияда яшовчи ўзбек ўзи бошқарадиган ана шундай "бизнес" орқали ҳозирда юқори сифатли кўринишга эга қалбаки паспортларни 15 000 долларгача пулламоқда.

Нашр Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган одамлар Истанбул аэропорти орқали хорижий давлатларга етиб боришга муваффақ бўлган камида 10 та ҳолатни аниқлаган.

"Ўзбекнинг бизнеси шу қадар гуллаганки, у яқинда "Телеграм"да  "Istanbul Global Consulting" расмий номи билан янги канал очган. Ўсиб бораётган бундай савдо жараёнлари Суриядан бошқа мамлакатларда ҳам террорчилик фаолиятини давом эттиришлари мумкинлигини кўрсатади",-дея хавфдан огоҳлантиради “The Guardian".

Шунингдек, "The Guardian" вакили ушбу уддабурон "тадбиркор" билан суҳбатлашганда у ҳар ким билан ишлашга тайёр эканлигини билдирган.

"Мен кимнинг қайси гуруҳда эканлиги ҳақида сўрамайман. Мен ҳар ким билан ишлашга тайёрман",- дейди ўзбекистонлик ўзини мижоз сифатида кўрсатган "The Guardian" вакили билан суҳбатда.  

“Ким ёмон ва ким ёмонлигини билиш менинг ишим эмас. Бу билан Хавфсизлик хизматлари шуғулланиши керак".

    Бошқа янгиликлар