АсосийJamiyat

Юрак хуружига чалинган фуқаро Новосибирскдан қайтарилди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

'Юрак хуружига чалинган фуқаро Новосибирскдан қайтарилди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонасига фарғонлик Р.М. саломатлиги ёмонлашиб, Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Агентликнинг маълум қилишича, мазкур мурожаат ўрганилганда, Р.М. 2021 йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боргани, патент расмийлаштиргани, 2022 йилнинг бошида саломатлиги ёмонлашиб, тез тиббий ёрдамда Томск шаҳар шифохонасига олиб борилгани, шифохонада юрак хуружига чалингани маълум бўлган.

Шундан сўнг, Р.М. ишга яроқсиз ва молиявий мураккаб аҳволда қолгани айтилади.

"Фуқаро Р.М. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар