АсосийJamiyat

Фарғонадаги бозорда катта ёнғин чиқди

'Фарғонадаги бозорда катта ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 1 февраль куни соат 06:23да Фарғона вилояти, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида ёнғин чиқди.

ФВВ хабарига кўра, таҳминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

Ёнгин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин 07:10да қуршаб олиниб, 07:37да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

 Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

 "Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар