Москвада мактаб ўқувчиси 22 қаватдан йиқилиб, омон қолди. Ҳозирда у шифокорлар назоратида.
Бу ҳақда РИА Новости'га мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилган.
"Бир кун аввал "Загоревская" кўчасида 22 қаватдаги деразадан мактаб ўқувчиси йиқилиб тушиб, омон қолди. У шифокорлар назоратида, текширув бошланди", - деган агентлик суҳбатдоши.






