АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилябди

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилябди'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича,  30 январ куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилябди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар