29 январь куни соат 03:00 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Муминов ва З.Тилеповлар томонидан, КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 2003 йилда туғилган О.Х.нинг сумкасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол борлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Х. ва аниқланган қурол Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...






