АсосийJamiyat

Ўзбек илм-фан оғир жудоликка учради

'Ўзбек илм-фан оғир жудоликка учради'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ҳамза номидаги Давлат мукофоти совриндори, филология фанлари доктори, профессор, катта адабиётшунос олим Умарали Норматов 91 ёшда оламдан ўтди.

Умарали Норматов 1931 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 1957 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тугатган.

ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетининг ўзбек абадиёти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, 2001 йилдан кафедра профессори бўлиб ишлаган.

Илмий фаолиятида реализм масалалари, ХХ аср ўзбек адабиёти, адабий жараён ҳамда адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, А.Қодирий, Ш.Холмирзаев, П.Қодиров, Ў.Ҳошимов каби ижодкорларнинг асарлари билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди.

Олим «Насримиз уфқлари» (1978), «Қалб инқилоби» (1986), «Қодирий боғи» (1996), «Умумбахш тамойиллар» (2000), «Қаҳҳорни англаш машаққати» (2000) каби китоблар муаллифи эди.

"Darakchi.uz" жамоаси мархумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

    Бошқа янгиликлар