Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) COVID-19га қарши "Паксловид" (Paxlovid) дорини фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЕМА "Паксловид"ни оғир қўшма касалликлар хавфи остида бўлган, аммо қўшимча кислород талаб қилмайдиган инфекцияланган катталардаги COVID-19ни даволаш учун рухсат беришни тавсия қилади.
"Паксловид" декабр ойида АҚШ ва Буюк Британияда тасдиқланган. У аллақачон Италия, Германия ва Бельгия томонидан сотиб олинган.






