АсосийJamiyat

Россиянинг “ЦЭНКИ” корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди

'Россиянинг “ЦЭНКИ” корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди'ning rasmi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг "ЦЭНКИ" корхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Таъкидлаш жоиз, "ЦЭНКИ" Россия Федерациясидаги ракета-космик саноати бўйича энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда “Байконур” ва “Восточный” космодромлари объектларидаги қурилиш ишлари ушбу корхона томонидан олиб борилмоқда.

Музокаралар натижасида “ЦЭНКИ” корхонаси билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

    Бошқа янгиликлар