Бугун, 28 январ куни тонги соат 04:07 да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Янги Ваҳим” маҳалласида содир бўлган. “Нехиа 3” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида “Янги Ваҳим” кўчасидан ўтган каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, зудлик билан айтилган манзилга туман ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари етиб борган ва махсус техника ҳамда асбоб-анжомлар ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.






