Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда CОВИД-19 коронавируси билан касалланганлар сони 362 467 496 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 5 626 855 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда CОВИД-19 билан касалланганлар сони 72 910 136 нафар, вафот этганлар сони 876 065 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 40,371,500 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 491,700 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 24 560 093 киши касалланган, улардан 624 717 киши вафот этган.






