АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

'Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди'ning rasmi

Сречко Катанец устозлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Жанубий Суданга қарши ўртоқлик учрашувда майдонга тушди. 

Учрашув кутилганидек, терма жамоамизнинг устунлиги остида бошланди ва 6-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан киритилган гол эвазига ҳисоб очилди. 29-дақиқага келиб Шомуродов навбатдаги голини уришга муваффақ бўлди, - 2:0. Бу вазиятда Жавоҳир Сиддиқовнинг узатмасини Элдор голга айлантирди. 

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида Жалолиддин Машарипов пенальтини голга айлантирди., - 3:0. 

Шу тариқа, миллий терма жамоамиз Жанубий Судан устидан 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ўртоқлик учрашуви. БАА, Дубай.
Ўзбекистон – Жанубий Судан – 3:0
Голлар: Элдор Шомуродов 6, 29, Жалолиддин Машарипов (67 пенальтидан).

    Бошқа янгиликлар