АсосийJamiyat

Туман ва шаҳар миқёсидаги кардиологик хизмат турлари 15 тага етказилади

'Туман ва шаҳар миқёсидаги кардиологик хизмат турлари 15 тага етказилади'ning rasmi

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, 2022 йил якунига қадар туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан, юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган “Профилактика мактаблари” ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар:

  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратилади.
  • Туман ва шаҳар шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизмат турлари 15 тага етказилади.
  • Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.

    Бошқа янгиликлар