Бугун, 27 январь кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 2-7° илиқ бўлади.
Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.






