“Беном” гуруҳи янги қўшиқ ва клиплар яратиш билан биргаликда қўшни мамлакатлардан бирида бўлиб ўтадиган концерт дастурига ҳам тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Popcorn.uz” хабар бермоқда.
Гуруҳнинг битирувчиларга аталган концерт дастури “Юрак йиғлар” деб номланади. Концерт 5-июнь куни Қозоғистоннинг Аксукент ва Карамурт шаҳарларида бўлиб ўтади.





