АсосийJamiyat

Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабар тарқалди

'Тошкентда газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “пойтахтда газ таъминоти тўхтатилади” мазмунида  хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг таъкидлашича, Тошкент шаҳри газ билан таъминланган, бироқ бугун, 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин.

Баёнотда газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар тезкорлик билан амалга оширилаётганлиги, соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилиши қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар