АсосийJamiyat

“Аэрофлот”нинг Бухородан Москвага парвози кечга қолдирилди

'“Аэрофлот”нинг Бухородан Москвага парвози кечга қолдирилди'ning rasmi

26 январ куни эрталаб Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг самолёти об-ҳаво шароити туфайли Бухоро аэропортидан уча олмайди.

Бухоро – Москва (Шереметево) йўналиши бўйича AFL-1877 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:10да парвоз қилиши керак эди. Бироқ қалин туман туфайли – кўриш 200 метрга етганлиги сабабли парвоз аввалига бир соатдан кейин, кейин эса кечки пайтга қолдирилди.

 Авиакомпания 153 нафар йўловчи ва самолёт экипажини меҳмонхонага жойлаштиришга қарор қилди. Учиш маҳаллий вақт билан 21:00 га белгиланган. Йўловчиларни рўйхатга олиш соат 18:00 да бошланади.

Айни дамда Бухорода туман тарқалган. Аэропорт нормал режимда ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар