Самарқанд тумани “Шалгамон” маҳалласида яшовчи 48 ёшли С.Д. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 31 ёшли Д.А. уни, 38 ёшли дугонаси У.Н.,ни ҳамда 40 ёшли таниши Д.Ф.,ларни ҳар бирини 20.000 АҚШ долларидан, жами 60.000 АҚШ доллар эвазига ноқонуний йўллар билан Мексика орқали АҚШ ҳудудига киритишни ваъда қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Ушбу мурожаат юзасидан, 2022 йил 24 январь куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Университет хиёбони кўчасида жойлашган “Zilol Baxt” меҳмонхонасининг олдида, Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, фуқаро Д.А. С.Д.,дан фирибгарлик йўли билан 60.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда қўлга киритган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ҳодиса жойида ушланиб, ундан 60.000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






