АсосийJamiyat

1 февралдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин

'1 февралдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин'ning rasmi

“Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, (ПҚ-83-сон, 13.01.2022)  2022-йил 1-февралдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин.  

2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аератор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субектлар учун:

  • фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);  
  • юридик шахслар ер солиғи;
  • юридик шахслар мол-мулк солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

 

Балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун:  

  • ер солиғи;
  • мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланди.

    Бошқа янгиликлар