Бугун Тошкент вақти билан тонгги 04:00 да Колбумбияда ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати (10 сентябрь – 1 октябрь) беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "А" гуруҳидан жой олди. Табиийки, "А" гуруҳида биринчи рақамли рақиб бу мезбон терма жамоа – Колумбия бўлади. Шунингдек, гуруҳдан Панама ҳамда Португалия терма жамоалари ҳам ўрин эгаллаган.
Қуйида терма жамоамизнинг ўйинлар тақвими билан танишасиз:
1-тур. 10.09.2016
Ўзбекистон – Панама (Кали)
2-тур. 13.09.2016
Колумбия – Ўзбекистон (Кали)
3-тур. 16.09.2016
Португалия – Ўзбекистон (Медельин)
"A" гуруҳи: Колумбия, Португалия, Ўзбекистон, Панама
"B" гуруҳи: Таиланд, Россия, Куба, Миср
"C" гуруҳи: Парагвай, Италия, Вьетнам, Гватемала
"D" гуруҳи: Украина, Бразилия, Мозамбик, Австралия
"E" гуруҳи: Аргентина, Қозоғистон, Саломон Ороллари, Коста-Рика
"F" гуруҳи: Эрон, Испания, Марокаш, Озарбайжон
Жамоалар 6 гуруҳда ғолиблик учун курашга киришишади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари, шунингдек энг яхши натижа қайд этган 4та учинчи ўрин соҳиблари нимчорак финалга йўл олади.





