Бугун, 25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида "авария" бўлиши туфайли Ўзбекистон ҳудудларида электр энергияси таъминотида катта ўзилишлар юзага келди. Шу сабабли мамлакат Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди.
Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.
Шу жумладан, "Спутник"нинг қайд этишича, экспорт қайта тикланиши ҳам мумкин.
Маълумоларга кўра, Афғонистонлик мутахассислар Кобулни Туркманистон томонидан етказиб бериладиган энергия билан таъминлашга муваффақ бўлишган.






