АсосийSport

CAFA Womenʼs Futsal Championship-2022. Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

'CAFA Womenʼs Futsal Championship-2022. Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди'ning rasmi

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида давом этаётган CAFA Womenʼs Futsal Championship-2022 мусобақасининг 3-тур учрашувлари ўтказилди. 

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси мезбон Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашув 8:1 ҳисобида ўзбекистонлик қизларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Фарруҳ Зокиров устозлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам Эрон ҳисобида 9 очко бор. 

CAFA Womenʼs Futsal Championship-2022. 3-тур

Тожикистон – Ўзбекистон 1:8

Голлар: Жонона Курбонова 35' – Нилуфар Қудратова 1', 33', Мафтуна Шойимова 2', 9', 22', Дилдора Эргашева 4', Зумрад Назарова 29', Дилдора Эргашева 30'

Бошқа янгиликлар