Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 14 516 тага етди. Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.
Жумладан:
- 48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
- 27 фоизи — мурожаатлар,
- 25 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.
Хусусан, мурожаатларнинг:
- 5 623 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
- 847 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
- 453 таси санитария-эпидемиология хизмати,
- 409 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
- 276 таси олий тиббий таълим,
- 149 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
- 149 таси фармацевтика йўналишига дахлдор масалалардир.
Ҳудудлар кесимида:
- Навоий вилоятидан — 1281 та,
- Наманган вилоятидан — 1264 та,
- Тошкент шаҳридан — 1 257 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.
Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:
- юридик —70 фоиз,
- ўрта махсус тиббий таълим — 67 фоиз,
- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — 65 фоиз,
- қолган йўналишлар бўйича — 62 фоиздан 13 фоизгача.
Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 88 фоизи бирламчи тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам йўналишларига оид.






