ССВ берган маълумотга кўра, Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 14 516 тага етди.
Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.
Жумладан:
48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
27 фоизи — мурожаатлар,
25 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.
Хусусан, мурожаатларнинг:
5 623 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
847 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
453 таси санитария-эпидемиология хизмати,
409 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
276 таси олий тиббий таълим,
149 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
149 таси фармацевтика йўналишига дахлдор масалалардир.
Ҳудудлар кесимида:
Навоий вилоятидан — 1281 та,
Наманган вилоятидан — 1264 та,
Тошкент шаҳридан — 1 257 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.
Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:
- юридик —70 фоиз,
- ўрта махсус тиббий таълим — 67 фоиз,
- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — 65 фоиз,
- қолган йўналишлар бўйича — 62 фоиздан 13 фоизгача.
Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 88 фоизи бирламчи тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам йўналишларига оид.






