АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

"Гидромет" марказнинг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва Фарғона водийсида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ.

Пойтахтимизда эрталаб бироз ёғингарчилик бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар