АсосийJamiyat

Хоразмда банкдан 10 млрд сўм кредит олиб бериш учун тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'Хоразмда банкдан 10 млрд сўм кредит олиб бериш учун тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Боғот туманида тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.И. ва Р.Д.лар олдиндан тил бириктириб, “Б.Қ.” МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истаги борлигидан фойдаланиб, ушбу кредит маблағини банк муассасасида ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар