АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид қарорни имзолади

'Шавкат Мирзиёев интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид қарорни имзолади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра:

—Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларни тизимли равишда ривожлантиришга доир вазифалар юклатилди;

— 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларининг республика босқичида ғолиб бўлган ёшлар ва талабалар учун “Заковат” стипентияси жорий этилади;

— 2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;

— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;

—интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари  ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

—таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;

— 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрел ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;

—ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машхур олимлар, жумладан, Нобел мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;

— “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва респуплика босқичи ғолиблари ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;

—  Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;

— “Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клубиъъ учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;

—  интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компутер ва мобил ўйинларини яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022-йилда 50 млрд сўм миқдорда, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

    Бошқа янгиликлар