АсосийJamiyat

Боғчалар ёпилмайди, карантин қоидалари кучайтирилади — Мактабгача таълим вазирлиги

'Боғчалар ёпилмайди, карантин қоидалари кучайтирилади — Мактабгача таълим вазирлиги'ning rasmi

Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

  • Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;
  • давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;  
  • ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
  • йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
  • мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар