21 январдан - 28 январгача Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, вазирлик фуқароларни огох бўлишга чақирмоқда.
"Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраймиз",-дейилади хабарда.






