АсосийSport

"Реал" иродали ғалабани қўлга киритди ва кейинги босқичга йўлланма олди

'"Реал" иродали ғалабани қўлга киритди ва кейинги босқичга йўлланма олди'ning rasmi

Испания Кубогининг 1/8 финал босқич учрашувлари давом этмоқда.

Мадриднинг "Реал" клуби меҳмонда "Эльче"га қарши майдонга тушди. Асосий вақтда нурсиз дуранг қайд этилди. Қўшимча бўлимларда эса "Эльче" бир маротаба, "Реал" эса икки маротаба тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Жароҳат туфайли кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказаётган Эден Азар "Реал"га ғалаба тақдим қилувчи гол муаллифига айланди. 

Шу тариқа, "Реал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди. 

Эльче – Реал Мадрид 1:2 (0:0)

Голлар: 1:0 – 103 Верду, 1:1 – 108 Иско, 1:2 – 115 Азар.

Бошқа янгиликлар