АсосийSport

"Супер Марио" АПЛга қайтиши мумкин

'"Супер Марио" АПЛга қайтиши мумкин'ning rasmi

"Адана Демирспор" ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, "Ньюкасл" клуби Балотелли хизматига қизиқиш билдирмоқда ва унинг агенти Мино Райола билан музокара ўтказган. 

Ўз навбатида 31 ёшли ҳужумчи ҳам фаолиятининг кейинги босқичини яна АПЛда давом эттиришга қарши эмас. Футболчи ўз вақтида "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Марио Балотелли  Туркия чемпионатида 18 та ўйин ўтказиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Бошқа янгиликлар