Таиланд ҳукумати 1 февралдан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаганлар учун Test & Go дастурини қайтадан ишга туширади. Бу ҳақда Bangkok Post хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши эмланган шахслар Таиландга ташриф буюрганидан беш кун ўтиб яна тест топширади. Келганлар қайси ҳудудда бўлишлари бўйича маълумотни тақдим қилади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу ҳаракат пандемия даврида қаттиқ зарар кўрган мамлакат туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек, мамлакат ҳукумати ресторанларга спиртли ичимликлари 23:00гача сотишга рухсат беради.
Маълумот учун, Таиланддаги пандемия даврида 2,35 миллион киши коронавирусга чалинган, 22 минг киши вафот этган.






