Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига Мадаминов Бегзад Бахадирович тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши сайтида маълум қилинди.
Тайинловга қадар Бегзад Бахадирович Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шу вақтга қадар Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида Қ.Халмуратов ишлаб келаётган эди.






